Ўзбекистон 140чи давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Цент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Ҳужжат мамлакатлар ҳукуматлари номидан уларнинг БМТдаги доимий вакиллари, Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлигини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Маълумот учун, Цент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг