Ўзбек тилини ўрганишга мўлжалланган илк онлайн таълим платформаси яратилди

13:37 16 Март 2024 Жамият
712 0

«Ватандошлар» жамоат фонди ташаббуси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўзбек тили онлайн таълим платформаси яратилди.

15 март куни Тошкент шаҳрида ушбу платформанинг тақдимот маросими ўтказилди.

Таъкидланганидек, тил – миллат кўзгусидир. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади. Ҳозирги глобаллашув ва ахборот даврида она тилимизни софлигича сақлаш ва уни келажак авлодга безавол етказиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Ўзбек тилини ўрганиш платформаси, авваламбор, ўз юртидан йироқда яшаётган барча ватандошларимизга мўлжалланган.

Хорижий тилларни ўрганишга мўлжалланган кўпгина платформалар мавжуд бўлиб, айнан ўзбек тилини ўрганишга мўлжалланган бу каби яхлит платформа илк бор ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер