Ўзбек шифокорлари ўта оғир аҳволдаги 5 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Видеодан кадр
Ўзбек шифокорлари томонидан ноёб ва ўта мураккаб операция амалга оширилиб, оғир аҳволдаги 5 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бир йил муқаддам тасодифан каустик сода ишқорини ичиб қўйган 4 ёшли бола қизилўнгачнинг чандиқли торайиши туфайли вақт ўтиб умуман овқатлана олмай қолган.
Шундан сўнг у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинgan. Дастлаб унинг ошқозонига махсус найча ўрнатилиб, муаммо вақтинчалик бартараф этилgan. Кейинги босқичда унда мураккаб операция ўтказилиши зарурлиги боланинг яқинларига тушунтирилган. Aммо чет эл клиникасида ўтказилган амалиётдан сўнг ҳолат янада жиддийлашиб, болакай яна Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган.
Аниқланишича, хорижда операция вақтида болакайда қизилўнгач ошқозоннинг ўзидан ясалиб, яъни ошқозон юқорига кўтарилиб, қизилўнгач қолдиғига улаб қўйилган. Оқибатда ушбу «янги» трансплантант юракка босим ўтказиб, уни сиқиб қўйган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов бошчилигидаги мутахассислар томонидан ўтказилган операция қарийб 5 соат давом этган. Ўзбекистонда илк бор бажарилган ушбу ўта мураккаб амалиётда ошқозон қайта жойлаштирилиб, йўғон ичакдан янги қизилўнгач шакллантирилган.
«Ҳозир боланинг аҳволи яхши. Шу кунларда оиласи бағрига қайтади», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг