Ўзбек рассомининг асарлари Норвегияда намойиш этилмоқда
Эгерсунд шаҳри. Фото: flickr.com
"Халқ сўзи Online"/Юлдуз Ўрмонова. Бу ҳақда Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирда маълумот берилди.
Алишер Мирзонинг шахсий кўргазмалари 1977 йилдан то бугунга қадар Германия, Франция, АҚШ, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда юқори савияда ўтказилган.
Норвегиянинг Эгерсунд шаҳрида “Мусаввир ва адиб” номли кўргазмаси шу йилнинг август ойида ташкил этилган ва ҳозирги кунгача давом этмоқда. Бу мусаввирнинг мазмунан бой, мавзу жиҳатидан серқирра асарлари нафақат халқимиз, балки дунё санъат ихлосмандлари қалбидан жой олгани ифодасидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг