Ўзбек либоси ҳаммага ярашади

21:23 18 Октябр 2018 Маданият
2358 0
Фото: Мария Захарова/Facebook​

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти бошлиғи Мария Захарова сўнгги кунларда МДҲ матбуотида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Гап шундаки, вазирлик вакили “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўзбекона либос кийган суратини жойлаштирди.

Мария Захарова сурат тагига қуйидагича изоҳ қолдирди: “Халқ амалий санъатини жуда ҳам яхши кўраман. У миллий маданиятнинг ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда барчани бир-бирига яқинлаштиради, инсонларнинг атрофимиздаги оламни тарихан англашларида умумий жиҳатлар борлигини ифодалайди. Кутиб олинг, соф ўзбекона кашталар”.

Шуниси эътиборга моликки, РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг сурати фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер