Ўзбек дубляж санъати оғир жудоликка учради
Бугун, 4 декабрь куни таниқли дубляж актёри Санжар Саъдуллаев вафот этди. Бу ҳақда марҳумга яқин манбалар хабар берди.
Маълумот учун, Санжар Саъдуллаев 1954 йилнинг 10 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент драма ва санъат институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимида таҳсил олган.
Шунингдек, Санжар Саъдуллаев бугунга қадар 1000 дан ортиқ фильмларга овоз берган. «Қашқирлар макони», «Қиш сонатаси», «Ичкарида», «Севги изтироби», «Сўйла Қораденгиз» каби бир қатор машҳур сериал ва бадиий фильмлар орқали томошабинлар эътиборини қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Санжар Саъдуллаев деярли интервью ва оммавий тадбирларда қатнашмагани учун сирли ва камтарин шахс сифатида эътироф этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг