«Ўзавиация» агентлиги инспекторлари Франция Миллий фуқаро авиацияси билим юрти сертификатларини олди

14:01 27 Февраль 2023 Сиёсат
541 0

Жорий йилнинг 24 февраль куни «Ўзавиация» агентлиги директори Тоҳир Назаров Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида имзоланган «Фуқаро авиацияси соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув» ни амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар муҳокама этилди.

Учрашув давомида иштирокчилар Франция Фуқаро авиацияси Бош Бошқармаси ҳамкорлигида Миллий фуқаро авиацияси билим юрти (ENAC) томонидан «Ўзавиация» агентлигида ўтказилган ўқув курсларининг якунига бағишланган расмий Сертификатлар топшириш тадбирида иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер