Ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

11:37 27 Сентябр 2024 Жамият
9787 0

Одилбек Одамбоев/“Халқ сўзи”. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида савдо-саноат, инвестиция, туризм, транспорт ҳамда телекоммуникация йўналишларида ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Хива шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Форумда Хоразм вилоятидаги корхоналарнинг инвестицион лойиҳалари тақдимоти намойиш этилиб, “В2В” форматида ташкил этилган учрашувларда иқтисодиётнинг қатор йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

— Ўзбекистонга ташрифимиз давомида хорижий сармоядорлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитлар билан танишдик, — дейди Малайзиянинг Селангор штати губернаторининг инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Изҳам бин Ҳошим. — Икки кунлик форумда йирик ишлаб чиқариш корхоналарига бордик. Маҳаллий тадбиркорлар билан икки томонлама манфаатли шартномалар имзоладик.

Маълумот ўрнида, Малайзия иқтисодиёти номинал ЯИМ бўйича Жанубий-Шарқий Осиёда олтинчи ва дунёда 36-ўринда бўлиб, жорий йил охиригача номинал ЯИМ ҳажми қарийб ярим триллион АҚШ долларига етиши башорат қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер