Озарбайжонда вулқон отилди
Иллюстратив фото
Озарбайжоннинг Шамахин туманида балчиқли вулқон отилиши ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ушбу тумандаги Гушчу қишлоғи ҳудудий ижро вакили Башир Баҳромов маълум қилди.
“Жараён бугун соат 6:00да қайд этилди. Отилиш баландлиги 4-5 метр. Ташқарига чиқарилган тоғ жинслари 1-1,5 км. периметрда тарқалган. Айни пайтга келиб вулқон отилиши тўхтаган, бироқ эпимарказдаги жараёнлар давом этяпти. Ҳудуд назоратга олинган ”, деган Б.Баҳромов.
Ушбу ҳодиса қишлоқ аҳолисига ҳеч қандай зарар етказмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг