Озарбайжон армияси Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар контингенти жавобгар бўлган ҳудудга кирган — Россия мудофаа вазирлиги

23:52 27 Март 2022 Дунё
1597 0

Фото: РИА «Новости»

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар контингенти жавобгар бўлган ҳудудга кирганини маълум қилди.

«24-25 март кунлари Озарбайжон Республикаси қуролли кучлари Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёноти қоидаларини бузган ҳолда, Россия тинчликпарвар контингентининг жавобгар бўлган ҳудудга кирди. Тоғли Қорабоғ ҳудудига кириб, кузатув пункти ўрнатди», дейилади хабарда.

Шунингдек, маълум қилинишича, «Bayraktar-TB 2» типидаги учувчисиз қурилмалар орқали Тоғли Қорабоғ кучларига тўрт марта зарба берилган.

«Айни пайтда Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги вазиятни бартараф этиш ва қўшинларни дастлабки ҳолатига қайтариш чораларини кўрмоқда. Озарбайжон томонига қўшинларни олиб чиқиш бўйича мурожаат юборилди», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

2020 йилнинг сентабрь ойида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди ва бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди. Россия воситачилигида томонлар келишувга эришди.

Ўша йилнинг ноябрь ойи бошида Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қўшма баёноти тарқатилди. Озарбайжон ва Арманистон ўз позицияларида тўхтаб, ҳарбий асирларни алмашишга ваъда беришди. Ереван Калбажар, Лачин ва Агдам вилоятларини Бокуга берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер