ОТМ раҳбарлари “Сколково” дастурлари асосида ўқитилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов “СКОЛКОВО” бошқарув мактаби раҳбарияти билан учрашди. Учрашув Россиянинг ушбу нуфузли таълим ташкилоти делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ташкил этилди.
Унда дастлаб томонлар вазир А.Тошқуловнинг ўтган йил ноябрь ойида Сколково фан ва технология институтига (Сколтех) ташрифини мамнуният билан ёдга олдилар.
Шундан сўнг томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, “Сколково” дастурлари асосида республика олий таълим муассасалари раҳбарлари таркибини ўқитиш юзасидан ҳамкорликда ишлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистон давлат ташкилотларида ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида Сколково бошқарув мактабининг 30 нафар битирувчиси фаолият юритмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг