Ўтган йили темир йўл транспортида 10,5 млн йўловчи ташилди

12:10 22 Март 2026 Жамият
413 0

Ўзбекистонда 2025 йил давомида темир йўл транспортида 10,5 млн йўловчи ташилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича кўриниш олган:

  • 2000 йил — 14,6 млн нафар;
  • 2005 йил — 15,1 млн нафар;
  • 2010 йил — 14,5 млн нафар;
  • 2015 йил — 20,1 млн нафар;
  • 2020 йил — 6,2 млн нафар;
  • 2021 йил — 7,9 млн нафар;
  • 2022 йил — 9 млн нафар;
  • 2023 йил — 9,6 млн нафар;
  • 2024 йил — 9,8 млн нафар;
  • 2025 йил — 10,5 млн нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан қарийб 4,1 млн йўловчига камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер