Ўтган йили Дерматовенерология ва косметология марказига 1362 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилган
Иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши одам организмига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу каби ташқи омиллар ва турли ички касалликларнинг ривожланиши туфайли дерматовенерологик ва косметологик тиббий хизматларга бўлган талаб ортмоқда.
Хусусан, ўтган йили Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникасига 59307 нафар бемор мурожаат қилган ва бу 2021 йилга нисбатан мингта кўп кўрсаткичдир.
Қолаверса, уларнинг 1362 нафари чет давлатлардан келган фуқаролардир.
Ўтган йил давомида марказ бўлимларида 7548 нафар бемор стационар шароитда даволанган.
2021 йилда эса марказ клиникасида жами 6890 бемор стационар шароитда муолажа олган ва бу кўрсаткич 2022 йилда 9,5 фоизга ортган.
Маълумот учун, марказ таркибида 70 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси, 160 ўрин-жойга эга 6 та стационар, 4 та клиник ва 2 та ёрдамчи бўлим ҳамда 6 та лаборатория фаолият юритмоқда.
Муассасада жами 71 нафар шифокор, 155 нафар ҳамшира ва 75 нафар кичик тиббиёт ходими ишлайди. Мутахассислардан 5 нафари профессор, 10 нафари фан доктори, 28 нафари фан номзоди илмий даражасига эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг