Ўтган йили 280 минг нафардан ортиқ аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди
2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
2022 йилда 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёл илк бор фарзандли бўлган.
Ёш гуруҳлари бўйича илк маротаба фарзандли бўлган оналар сони:
— 20 ёшгача – 44 259 киши (15,8 %),
— 20-29 ёш – 216 792 киши (77,3 %),
— 30-39 ёш – 18 734 киши (6,7 %),
— 40-45 ёш – 647 киши (0,2 %).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг