Ўтган йилда Ўзбекистонга мингдан ортиқ хорижликлар доимий яшаш учун кўчиб келди
2025 йил давомида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Доимий яшаш учун кўчиб келган хорижликларнинг 39,9 фоизини россияликлар ташкил қилган. Шунингдек, Қозоғистондан кўчиб келганлар улуши 20,3 фоиз, Тожикистон 10,3 фоиз, Қирғиз Республикаси 4,3 фоиз, Туркманистон 3,1 фоиз ҳамда бошқа давлатлар 22,1 фоиз улушга эга.
Мамлакатимизга кўчиб келганларнинг ҳудудлар кесимидаги сони бўйича, Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Пойтахтга йил давомида 698 нафар хорижликлар доимий яшаш учун келган. Бундан ташқари, Тошкент вилоятига 275 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига 101 нафар, Сирдарёга 24 нафар, Фарғонага 14 нафар, Жиззахга 12 нафар, Навоийга 12 нафар, Бухорога 11 нафар, Хоразмга 7 нафар, Қашқадарёга 2 нафар, Самарқандга 2 нафар ҳамда Наманганга 1 нафар хорижлик доимий яшаш учун кўчиб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг