Осиё ва Европа вазирлари ва дипломатлари Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилади
7—8 сентябрда Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади. Конференция кун тартибида – дунёда “Ноль очлик” мақсадига эришиш, иштирокчи мамлакатлар ўртасида озиқ-овқат етказиб бериш учун экспресс даҳлизларни очиш каби масалалар бор.
Халқаро конференция Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган бўлиб, ФАО (БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) техник кўмагида ўтказилади.
Тадбирда 30 дан зиёд мамлакатлардан вазирлар ва дипломатлар, шунингдек халқаро ташкилотлар, молия институтлари, илмий ташкилотлар – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалардан вакиллар қатнашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг