Осиё тараққиёт банки ипотека ва «яшил» молиялаштириш учун Ўзбекистонга 150 миллион доллар ажратади
Фото: Архив сурат
ОТБнинг ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури доирасидаги мазкур кредит маблағи Ўзбекистон ипотека кредитларини қайта молиялаш компаниясининг иккиламчи бозор учун уй-жой ипотекаси, уй-жойларни ободонлаштириш ва «яшил» молиялаштиришга йўналтирилади.
Ўзбекистон «яшил» реновация кредитларидан иситиш ва совитиш тизимларини янгилаш ва ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, сув изоляциясини яхшилаш — энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг