Оролбўйида стоматологик кўриклар ўтказилди

11:01 04 Декабрь 2019 Жамият
1096 0

Тошкент давлат стоматология институти ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда “Бор меҳримиз шу халқ учун, шу Ватан учун!” шиори остида хайрия ҳафталиги ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахиатош, Қораўзак, Нукус ва бошқа ҳудудларида чуқурлаштирилган стоматологик кўриклар ўтказилди.

Тиш касалликларининг статистик кўрсаткичларини ўрганиш, сурункали беморларни клиник кўрикдан ўтказиш, тиш касалликлари олдини олиш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу хайрия тадбирида маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда, мазкур институтнинг йигирмадан ортиқ тажрибали мутахассислари ҳам иштирок этди.

Тадбир жараёнида эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги маълумотлар натижалари, хусусан, аҳоли ўртасида тиш патологиясининг тарқалиш даражаси, минтақанинг иқлим ва географик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стоматологик хизматни ташкил этиш, бошқариш ва фаолиятини тизимли таҳлил қилиш, стоматологик ёрдам кўрсатишни яхшилаш моделлари учун тавсиялар ишлаб чиқилди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер