Оролбўйи хотин-қизлари эътиборда
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситхонова Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмиталари фаолияти, жойларда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, бир қатор хайрия тадбирларини ўтказди.
Хусусан, Беруний туманида ўтказилган сайёр қабулда Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари хотин-қизларини қийнаётган масалаларга эътибор қаратилди.
Шу куни оғир шароитда яшаб келган, турар жойга муҳтож берунийлик хотин-қизларга янги турар жойлар топширилди.
Сўнгра Нукусда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ногиронлик аравачалари ва тиббий реабилитация воситалари топширилди.
Ҳидоят АҲМЕДОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг