Ўқитувчининг муаммоси ечим топди

11:31 09 Январь 2019 Жамият
1392 0

Иллюстратив фото

Бухоро вилояти Пешку туманидаги 3-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Меҳриддин Қосимов муаммоли вазиятга дуч келди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти бирлашмаси матбуот-ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори маълум қилди.

Яхши орзу ниятлар билан уйининг том қисмига шифер ётқизиш мақсадида Пешку туман Боғимусо МФЙ Дўрмон қишлоғида яшовчи 3-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Қосимов Меҳриддин Вобкент туманидаги Якка тартибдаги тадбиркор И. Жумаевдан 200 дона хар бирининг нархи 34500 сўмдан жами 6 900 000 сўмга шифер маҳсулотини сотиб олади ва орадан бир оз вақт ўтиб шиферларнинг бир қисми ўз-ўзидан ёрилиб, яроқсиз ҳолга келган.

Бу ҳолат бўйича сотувчига мурожаат қилган харидор яъни истеъмолчи жўяли жавоб олмаган ва амалда на тўлов пули қайтарилган на сифатли шефирга алмаштириб берилган. Охир оқибат Вобкент туман ИХХКЖга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,ёрдам беришларини сўраган. Ҳолатни ҳар томонлама кузатган жамият ходимлари томонидан фуқаронинг хонадонига бориб вазият ўрганилганда ҳақиқатдан 58 дона шифер ёрилиб, яроқсиз ҳолга келгани аниқланди.

Тадбиркор И.Жумаев томонидан 60 дона яроқсиз шифер маҳсулоти янгисига алмаштирилиб, уста харажатлари учун 600 000 сўм нақд пул ундириб берилди. Жами 2 700 000 сўмлик харажат қоплаб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер