Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари якунланди

11:47 21 Август 2024 Жамият
318 0

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари ўтказилди. 19–20 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тест синовларида 40 минг 897 нафар талабгор иштирок этган. 2 минг 902 нафар талабгор қатнашмаган бўлса, 83 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Агентликнинг хабар беришича, 20 август куни ўтказилган тест синови натижалари бугун my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинади.

Талабгорлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин бўлади.

Қайд этиш керакки, мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Аввалроқ, 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер