Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

17:51 13 Июль 2024 Жамият
706 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари қуйида келтирилган.

Таълим:

Таълим — 94.

Санъат ва гуманитар фанлар:

Санъат — 93;

Гуманитар фанлар (тиллардан ташқари) — 94;

Тиллар — 94.

Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот:

Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар — 105;

Журналистика ва ахборот — 105.

Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ:

Бизнес ва бошқарув — 105;

Ҳуқуқ — 140.

Табиий фанлар, математика ва статистика:

Биологик ва турдош фанлар — 80;

Атроф муҳит — 94;

Физика ва табиий фанлар — 80;

Математика ва статистика — 94.

Ахборот-коммуникация технологиялари:

Ахборот-коммуникация технологиялари — 94.

Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари:

Муҳандислик иши — 75;

Ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари — 75;

Архитектура ва қурилиш — 75.

Қишлоқ, ўрмон, балиқ хўжалиги ва ветеринария:

Қишлоқ хўжалиги — 70;

Ўрмон хўжалиги — 70;

Балиқ хўжалиги — 70;

Ветеринария — 60.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот:

Соғлиқни сақлаш — 129;

Ижтимоий таъминот — 94.

Хизматлар

Хизмат кўрсатиш соҳаси — 80;

Гигиена ва ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси — 70;

Транспорт хизматлари — 104.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, жорий йилда биттагина ўзгариш бор. Санъат соҳасида ўтиш бали оширилган. Ўтган йили санъат соҳасида ўтиш бали 80 балл эди, жорий йилда 93 балл этиб белгиланди. Бошқа йўналишларда эса ўзгариш йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер