«Ўқимаган ҳайдовчилар»ни кўпайтирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

14:31 25 Июнь 2024 Жамият
170 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Навоий, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини ваъда қилган фирибгарлар ушланганини маълум қилди.

Навоий вилоятида жойлашган «А.В.» МЧЖ автомактаби раҳбари З.М. фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида Ш.Ж. ва унинг турмуш ўртоғига ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби ҳолат Фарғона вилоятида ҳам содир этилган. Фуқаро М.М. бошқа бир фуқаро А.Қ.га 1 минг 300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 1 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Самарқанд туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва Ш.А. фуқаро М.А.га танишлари ёрдамида 1 минг АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер