Оптимал таркибли суспензия бўйича лойиҳа ишлаб чиқаришга татбиқ қилинди

11:03 17 Ноябрь 2022 Жамият
516 0

Сирдарё ёшлар технопарки ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси билан ҳамкорликда "Technoways Business Incubator" I мавсум дастури давомида Исмоилжонова Озоданиинг оптимал таркибли суспензия бўйича лойиҳаси ишлаб чиқаришга татбиқ қилинди.

Мазкур лойиҳа Экспериментал биология лабораторияси томонидан яратилиб, Сирдарё вилояти ҳудудида "Бек кластер" МЧЖ пахта дала майдонларида фойдаланилди. Биосуспензия тайёрланишида суспензия таркиби рақамли инновацион тупроқ таҳлили натижалари асосида шакллантирилган.

Бунда экин турига қараб, Сирдарё вилояти тупроқлари умумий элемент таркибига қараб баргдан ўғитлаш дастури ишлаб чиқилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер