Онлайн аукционда 1 кунда 36 та бўш бино бир неча юз баробар қиммат нархларда сотилди

11:49 06 Январь 2021 Иқтисодиёт
1173 0

Жорий йилнинг 4 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида ўтказилган онлайн аукционларда бошланғич нархи 1 сўмлик 36 та бўш турган давлат активи 5 млрд. 471 млн.сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ғолибларига белгиланган муддатларда жами 61 млрд. 175 млн.сўм миқдорда инвестиция киритиш ҳамда 580 та янги иш ўринларини яратиш мажбурияти ҳам юклатилди. Хусусан:

1. Самарқанд вилоятидаги бўш турган қозонхона биноси 2,97 млрд.сўмга сотилди. Давлат объекти 0,27 га ер майдонига эга бўлиб, ғолиб 24 ой муддатда 4 миллиард сўм инвестиция киритиб, меҳмонхона фаолиятини ташкил этиши ва 28 та янги иш ўрни яратиши лозим.

2. Тошкент вилоятидаги собиқ суд биноси 593 млн.сўмга сотилди. Давлат объекти 0,2 га ер майдонига эга бўлиб, аукцион ғолибига 24 ой муддатда 1,5 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 15 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти юклатилади.

3. Тошкент вилоятидаги собиқ суд биноси 510 млн.сўмга сотилди. Аукцион ғолиби 0,25 га ер майдонида жойлашган мазкур давлат объектига 24 ой муддатда 600 миллион сўм инвестиция киритиш ҳамда 25 та янги иш ўрни яратиши лозим.

4. Тошкент вилоятидаги собиқ «Чирчиқ Нур» корхонаси биноси 254 млн.сўмга сотилди. Давлат объекти 0,3 га ер майдонига эга бўлиб, 24 ой муддатда 3 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 15 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти ҳам бор.

5. Қашқадарё вилоятидаги собиқ қозонхона биноси 160 млн.сўмга сотилди. Давлат объекти 0,11 га ер майдонига эга бўлиб, аукцион ғолибига 12 ой муддатда 2 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 15 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти юклатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер