Она заминимизнинг келажаги – ҳаммамизники, унга ҳар биримиз жавобгармиз — Зироат Мирзиёева

18:26 09 Ноябрь 2022 Жамият
1024 0

Фото: Zamin Foundation

Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи Эко-IT оромгоҳининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Zamin Foundation

Маросимда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева иштирок этди. У Ўзбекистон мактабларининг барча экофаолларига мурожаат қилар экан, шундай деди:

— Она заминимизнинг келажаги – ҳаммамизники, унга ҳар биримиз жавобгармиз. Бугун атроф-табиатга меҳр бериб, асраб-авайласак, эртага сайёрамиз гуллаб-яшнайди. Ва бунда сизнинг катта ҳиссангиз бўлади!

Эко-ИТ оромгоҳи «Замин» фондининг «Eco-schools Uzbekistan» лойиҳаси доирасида гибрид шаклда ташкил этилди, унда 400 дан зиёд экофаоллар иштирок этди.

Фото: Zamin Foundation

Тадбирдан асосий мақсад экология учун масъулиятни ҳис этувчи авлодни тарбиялаш ҳамда ёшларни атроф-муҳитни яхшилаш ва асраб-авайлаш бўйича амалий ҳаракатларга фаол жалб қилишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер