Омер Кожаман: «Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш учун таклиф этилганимиздан мамнунмиз» 

14:26 22 Октябр 2021 Сиёсат
613 0

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда қайд этилганидек, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган кузатувчиларнинг сайловларда иштироки муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, 21 та халқаро ташкилотларга ва 47 та хорижий давлатларнинг турли институтларига сайловларни кузатиш учун таклифномалар юборилди.

«Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш учун таклиф этилганимиздан мамнунмиз. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари ҳам биз билан биргаликда сайловларни кузатиб боришади. Жумладан, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган ташкилотимиз аъзолари биз билан жараёнларни кузатмоқда», — дейди Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман.

Маълумот ўрнида, аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар сони 969 тани ташкил этди. Шундан, 629 таси халқаро ташкилотлардан, 340 таси хорижий давлатлардан келадиган кузатувчилар ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер