Омбудсман томонидан Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш тартиби муҳокама қилинди
2023 йилнинг 25 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Конституциявий суд билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминланиши борасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига масалалар киритиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш тартиби муҳокама қилинди.
Тадбир давомида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Омбудсман ва Конституциявий суд билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг