Омбудсман суд орқали ходимларнинг 335 млн. сўмлик иш ҳақини ундириб берди

20:57 08 Январь 2022 Жамият
1108 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 38 нафар фуқаронинг «Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки» масъулияти чекланган жамияти томонидан иш ҳақи пулларини ўз вақтида тўланмаётгани масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, «Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки» МЧЖ 2020 йил 1 августдан 2021 йил 1 октябргача ишланган давр учун ходимларига 335 млн. 610 минг 914 сўмга яқин иш ҳақини тўламаган.

Ваҳоланки, «Узагросервис» АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят «Агросервис МТП» МЧЖ раҳбарларига 2021 йил 16 сентябрь куни йўллаган хатда, ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш мақсадида раҳбарлик қилинаётган жамият ва қўйи корхоналарни иш ҳақи ва бюджет тўловларидан мавжуд қарздорликларини амалда ажратилаётган ғалла 2022 йил ҳосили учун имтиёзли кредит маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан ундириш чораларини кўрилишини талаб қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига биноан Омбудсман томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига мурожаатчиларнинг манфаатларида даъво ариза киритилди.

Даъво аризаси ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари билан умумий ҳисобда 335 млн. 610 минг 914 сўм миқдорида иш ҳақи ундирилиши ва дарҳол ижрога қаратилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер