Олтинкўлликлар мавсумга шай
Бугун қишлоқ хўжалиги ходимлари катта мавсум остонасида турибдилар. Ҳадемай, буғдой ўрими бошланади. Олтинкўл туманида ҳам 4 минг 210 гектар майдонда буғдой парваришланди.
— Мавсум олдидан барча техник воситалар шай ҳолатга келтирилди,-дейди “Олтинкўл Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анваржон Ҳайдаров. – Туманда CLAAS, Кейс русумидаги 23 та ғалла ўриш комбайнлари мавжуд. Улар меҳнатга соз ҳолатга келтирилиши билан бирга зарурий эҳтиёт қисмлар захираси ҳам яратилди. Бундан ташқари, комбайнчиларимизга олдиндан 1 млн. сўмдан маблағ ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бу йил тумандаги 157 та фермер хўжалигининг 33 тасида уруғлик дон етиштирилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг