Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди

14:54 06 Декабрь 2023 Жамият
840 0

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1- ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги ҳақида маълумот берилди.

2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет, ҳамда 42 фоиз махсус ҳисобдаги маблағлар ўзлаштирилди.

Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар) 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилди.

Прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород – 62 фоизга ўстирилди. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер