Олмазор туманида Рихсилий кўчаси вақтинча ёпилади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 7 октябрь соат 09:00 дан 12 октябрь 17:00 гача Олмазор тумани Рихсилий кўчасининг Янги Қорақамиш кўчаси билан кесишмасидан ва Бинкат кўчасигача бўлган қисмида таъминот қувурлари таъмирланади.
Шу сабабли, йўлнинг бир томони транспорт ҳаракати учун ёпилади, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг