Олмалиқда тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди

14:52 04 Июль 2020 Жамият
716 0

Архив фото

Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фарруҳ Мусаевнинг маълумотига кўра, кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер