Олмалиқ давлат техника институтига янги ректор тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Холиқулов Ўткир Мирзакамолович Олмалиқ давлат техника институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Ўткир Холиқулов тайинловга қадар Олмалиқ давлат техника институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг