Олис чўл ҳудудларига махсус тиббий автомашиналар етказиб берилди
Навоий вилоятининг чекка ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2 март куни вилоятга ташрифи чоғида ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган устувор вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратган эди. Жумладан, Қизилқум саҳросининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларидаги олис овул ва қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳоли тиббий эҳтиёжини қондириш учун махсус тиббий автомашиналар ажратилиши лозим эди.
Ушбу автотраснпорт воситаларини туманлар тиббиёт бирлашмаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. Санақулов ва вилоят фаоллари, тиббиёт соҳаси ходимлари иштирок этди.
Президентимиз топшириғи асосида Навоий кон-металлургия комбинатининг 2,8 миллард сўм маблағи эвазига харид қилинган 16 дона “УАЗ” русумли автотранспорт воситаси тиббиёт муассасаларига етказиб берилди. Барча замонавий тиббий жиҳозларга эга автотраспрорт воситаси об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида чўл ёки тоғолди ҳудудларида эркин ҳаракатлана олади.
“Биз томдиликлар давлатимиз раҳбарининг чексиз ғамхўрликларидан миннатдормиз. Боиси чўл шароитида олис овуллардаги юртдошларимизга сифатли тиббий хизмат кўрсата олиш имконияти яратилганлиги биз шифокорларни беҳад қувонтирди”, - дейди Томди туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Венера Сибаева.
Азамат ЗАРИПОВ
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг