Олимжон Тўйчиев янги лавозимга тайинланди
Ҳукумат қарори билан Олимжон Алижонович Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори этиб тайинланди.
Аввалроқ, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Олимжон Алижонович Тўйчиев 1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2015 йил машинасозлик муҳандиси мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси ва 2017 йили Мехатроника йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган. О.Тўйчиев 2016-2017 йилларда Германиянинг Хохенхайм университетида ҳам таҳсил олган.
Шунингдек, О. Тўйчиев 2013 йил овоз орқали масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратиб, фан ва техника соҳасида, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштириш йўлида қўшган ҳиссаси учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг