Олимлар муҳим кашфиёт остонасида. У коронавирусни даволаш бўйича!
Фото: РИА Новости
Буюк Британия ва швециялик олимлар "COVID-19"ни даволаш борасида муҳим кашфиёт қилишга яқин турибди. Ушбу янги даволаш услубида антитана (қондаги касалликка қарши курашувчи модда) инсон организмига юборилади. У организмнинг вирусни хавфсизлантиришига ёрдам беради ва COVID-19 касаллигининг дастлабки босқичида турган беморларнинг ҳолатини бутунлай яхши томонга ўзгартиради.
Бу лойиҳа устида Британия ва Швециянинг фармацевтика соҳасидаги қўшма корхонаси иш олиб бормоқда. Олимларнинг айтишича, ушбу дори икки турдаги антитаналар аралашмасидир. Антитана терапияси вакцина ишлаб чиқаришдан анча қимматга тушади. Лекин антитана терапияси коронавирусга қаршилик қила олмайдиганлар ва қариялар учун муҳим дори бўлишини мумкин.
Ушбу дори синовдан ўтказилмоқда ва расмийлар уни кейинги йилдан тўлиқ ишлаб чиқарилишига умид қилишмоқда.
Айни пайтда дунёда 200 дан ортиқ корхоналар коронавирус вакцинасини биринчи бўлиб яратиш учун пойга ўйнамоқда. Улар қаторида Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари ҳам бор. Оксфорд университети жамоаси “AstraZeneca” корхонаси билан бирга иш олиб бормоқда. Улар ҳозирда коронавирус ўчоғи бўлиб турган Бразилияда ўз вакциналарини инсонларда синовдан ўтказишмоқда. Бу вакцинанинг ижобий натижа бериши ёки бермаслигини августда маълум бўлиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг