Олимлар илонларнинг мовий лабли турини аниқлашди
mir24
Москва давлат университетининг Сабира Идиятуллина бошчилигидаги герпетологлар гуруҳи илоннинг илгари номаълум турини аниқлашди. Бу ҳақда Zootaxa журналида чоп этилган мақолада қайд этилган.
Маълум қилинишича, олимлар Вьетнамнинг жануби-шарқий қисмида 2023 йилнинг январидан мартигача, шунингдек, майдан августгача тадқиқот олиб боришди. Бу даврда улар кичик ўлчамлари ва ноодатий ранги билан ажралиб турадиган 13 та ғайриоддий илонни қайд этишди. Улар ёрқин яшил танаси, қип-қизил думи, кўм-кўк лаблари, ияги ва томоғи борлиги билан турдошларидан ажралиб туради.
Таҳлилдан сўнг, тадқиқотчилар бу илонлар «мовий лабли куфия» деб номланган янги турни ифодалайди деган хулосага келишди. Шунингдек, мазкур илонлар T. macrops турлари мажмуасига киритилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг