Олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади

15:52 15 Июнь 2022 Сиёсат
465 0

Фото: president.uz

Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.

Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:

— олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;

— техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;

— техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер