Олий таълим вазирлиги ҳам талабаларнинг ўқишга формасиз бориш учун лицензия олиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

07:02 10 Март 2020 Жамият
1235 0

Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастури томонидан тайёрланган “Пулини тўлаб қўйиб, ўқишга формасиз бориш мумкинми?” мазмунидаги лавҳага муносабат билдирди.

Вазирлик томонидан қайд этилишича, мазкур лавҳа ижтимоий тармоқларда турли талқинларни келтириб чиқарган. Мазкур лавҳада айтилишича, талабалар ўқишга формасиз келиши учун бир йилда 2,23 миллион сўм тўлаши ва бир йиллик лицензияни қўлга киритиши мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар нотўғри эканлигини расман маълум қилган.

“Вазирлик тизимда талаба ва ўқувчиларнинг кийиниши бўйича бундай ғайриқонуний тартиб-қоидалар ўрнатилишига йўл қўймайди”, — дейилади вазирлик муносабатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер