Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингини юритишнинг янги тартиби белгиланмоқда
Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингини юритишнинг янги тартиби белгиланмоқда. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилган.
Миллий рейтинг 2026 йил 1 январдан бошлаб юритилиши белгиланган. Миллий рейтингда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкил этилганлигига уч йил тўлган ва битирувчиларга эга бўлган олий таълим ташкилотлари иштирок этади. Бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мустасно ҳисобланади.
Миллий рейтинг олий таълим ташкилотларининг контингентига қараб, уларни тоифаларга ажратган ҳолда юритилади. Олий таълим ташкилотлари ижтимоий-гуманитар фанлар, амалий фанлар, тиббиёт фанлари ва ижод (спорт) олий таълим ташкилотлари тоифаларга ажратилади. Олий таълим ташкилоти томонидан киритиладиган маълумотлар махсус платформага ҳар йили 1 февралга қадар киритилиши лозим бўлади.
Миллий рейтинг натижалари ҳар йили 31 октябрга қадар эълон қилинади.
Қуйидаги жадвалда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги мезонлари билан танишишингиз мумкин:

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг