Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун қанча вақт ажратилади?

12:42 23 Июнь 2023 Жамият
871 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган низомда тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт ажратилиши белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 90 та тест топшириғи учун 3 соат вақт берилади.

Агар абитуриентда мутахассислик фанининг биттасидан сертификат мавжуд бўлса ёки битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон топширса, унга 1 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан учун 2 соат вақт ажратилади.

Агар абитуриент фақат мажбурий фанлар бўйича тест синовида иштирок этса, унга 3 та мажбурий фан бўйича 30 та тест топшириғи учун 1 соат вақт берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер