Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига ЮНEСКОнинг нуфузли халқаро мукофоти топширилди

03:32 11 Март 2023 Жамият
1105 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновга Экваториал Гвинеянинг Жиблоҳо шаҳрида табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар учун ЮНEСКО – Экваториал Гвинея халқаро мукофоти топширилди. Шунингдек, ушбу мукофот билан Миср Миллий тадқиқот марказининг Озиқ-фсовқат токсикологияси ва ифлослантирувчи моддалар кафедраси профессори Мосаад Аттиа Абдел-Ваҳҳоб, Вилнюс университетининг кимё ва ер фанлари факультетининг «Nano Tech nas» нанотехнология ва материалшунослик маркази раҳбари Алмира Раманавичене, Хитойнинг илмий тадқиқотларга йўналтирилган биринчи хусусий университети — Вестлейк университети асосчиси Ши Игун ҳам тақдирланди.

Мукофотланганларнинг тадқиқотлари озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта навларини такомиллаштириш, вакциналарни ишлаб чиқиш ва оғир ирсий касалликларни даволашнинг инновацион усулларига қаратилган.

Маълумот учун, ЮНEСКОнинг мазкур мукофоти 2012 йилдан буён олимларнинг ҳаёт тўғрисидаги фанлар бўйича эришган ютуқлари, асосан, аҳоли оғирини енгил қилиш, ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун бериб келинмоқда. Шу пайтгача Жанубий Африка Республикаси, Мексика, Миср, Перу, Буркина-Фасо, Эрон, Бразилия, Ҳиндистон, Сенегал, Португалия, Исроил, АҚШ, Ирландия, Хитой, Буюк Британиянинг етакчи олимлари мазкур мукофот ғолиби бўлган.

Тадбир дастурига мувофиқ барча тақдирланганлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда лауреантлар фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер