ОКМКда олти мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, маҳсулот экспорти ҳажми 1,6 млрд. долларгача оширилади

10:02 27 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1203 0

Олмалиқ кон-металлургия комбинат бугунги кунда Марказий Осиё минтақасидаги йирик корхоналардан биридир. Очиқ усулдаги кон майдонларини ўзлаштириш, ер ости кончилиги, бойитиш ва олтин саралаш фабрикалари, металлургия заводлари, йирик энергетика, автомобиль ва темирйўл транспорти тизимлари катта муваффақият билан ишламоқда. Комбинат таркибида бир қатор ижтимоий объектлар мавжуд. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимлари ҳам муайян самара бермоқда.

Яқинда Олмалиқ шаҳрида корхонага жалб этилган сармоялар ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда республика ОАВ вакиллари иштирок этишди.

2018 йилда “Олмалиқ КМК” АЖнинг давлат улуши “SFI Management Group” ҳориж компаниясига давлат хусусий ҳамкорлиги шартларида ишончли бошқарувга берилди.Фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида хориж ва мамлакатимизнинг етакчи олимлари ва экспертлари жалб этилиб, улар иштирокида ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш дастури жорий қилинди. Мазкур жараён шу кунларда жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.
 

Ҳозирда комбинатни 2019-2023 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати4,5млрд доллар бўлган бешта асосий лойиҳаларни амалга ошириш бошлаб юборилди.

“Ёшлик-I”кон майдонини ўзлаштириш юқори суръатларда давом эттирилмоқда, мазкур янги кондан йилига74 миллион тоннадан зиёд мис рудаси қазиб олиниши кўзда тутилган. Айни пайтда йиллик қуввати 60 миллион тонна мис рудаларини қайта ишлаш имконига эга бўлган 3-Мис бойитиш фабрикасини бунёд этиш лойиҳаси ҳам бошлаб юборилди.Мис эритиш заводини реконструкция қилиш ва кенгайтириш ҳисобига унинг ишлаб чиқариш қувватлари бир неча баробарга ортади. Масалан, 2023 йилга бориб, 268 минг тонна мис катоди, 120 минг тонна руҳ метали ишлаб чиқарилади.Бошқа қимматбаҳо металлар ҳажмини эса 2,15 баробарга купайтириш кўзда тутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2018-2022 йилларга мўлжалланган“ОКМК фаолиятини реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш дастури”ҳам сезиларли ютуқар билан амалга оширилмоқда.

Комбинатдаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида ишлабчиқариш ҳажми ортиши билан бир қаторда, олти мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек экспорт ҳажми 1,6 млрд долларгача оширилади.

Шодиёр МУТАҲАРОВ,

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер