ОКМК ўртоқлик ўйинида "Навбаҳор"ни мағлуб этди
Кеча, 26 март куни Ўзбекистон миллий футбол маркази стадионида Наманганнинг "Навбаҳор" ва Олмалиқ шаҳрининг ОКМК клублари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди. Бу ҳақда ОКМК клубининг матбуот хизмати хабар берди.
"FIFA кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ФК бугун Тошкентда "Навбаҳор" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Қизиқарли кечган учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилди. Жамоамиз голларига Али Абдураҳмонов ва Риан Исломов муаллифлик қилишди. "Навбаҳор"нинг жавоб голи эса Шоҳмалик Комилов ҳисобига ёзилди", — дейилади Олмалиқ клуби баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўз стадионлари мавсумга тайёр бўлмагани сабабли ўзаро келишган ҳолда ўйинларини Тошкентдаги "Олимпия" стадионида ўтказиб келишаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг