Охангаронда 170 дан ортиқ пиротехника воситаларини олиб киришга уринган шахс ушланди
Тошкент вилоятида «Nexia» русумли автомашина юкхонада пиротехника воситалари билан тўхтатилди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 23 ноябрь куни соат 11:00 атрофида ЙПХ ходимлари Тошкент вилоятининг Охангарон шаҳрида Наманган вилоятидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган «Nexia» русумли автомашинани тўхтатган.
Автомобиль юкхонасидан 2 турдаги 173 дона пиротехника буюмлари топилди.
Қайд этилишича, автомашина ва ҳайдовчи ҳуқуқий ҳимоя чораларини кўриш учун Охангарон вилояти ИИБга топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг