Охангаронда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари олиб кетаётган юк машинаси ушланди
Тошкент вилоятида гиёҳванд моддалар ортилган юк машинаси тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 18 ноябрь куни соат 10:00 ларда Охангарон тумани ҳудудида жойлашган «Чинор» постида йўл-патруль хизмати ходими «Исузу» русумли юк автомашинасини кўрикдан ўтказиш мақсадида тўхтатган. Юк машинаси ҳайдовчиси ўзининг хатти-ҳаракати ва ташқи кўриниши билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимида шубҳа уйғотган. Автомобилни кўздан кечириш чоғида 17 қути, жами 108 ўрамда наркотик моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушланган шахс ҳудудий ИИБга топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг