ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини жазолади
Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортди. Бу ҳақда Узрепорт.уз хабар берди.
Шу йилнинг ноябрь ойида Осиё чемпионати U-19 саралаши доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйиндан кейин терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлари томонидан амалга оширилган тартибсизликлар туфайли эндиликда ЎФА ОФКнинг Тартиб-интизом ва этика Кодекси 53.1- моддасига асосан 2730 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши керак.
Бу пуллар 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши зарур. Агар бундай хатти-ҳаракат ЎФА терма жамоалари томонидан яна такрорланадиган бўлса, жазо чораси қатъийроқ бўлиши хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейинги ҳаракатлари учун Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 мураббийлар штаби тарқатиб юборилганди. Ҳозирда бу терма жамоани Темур Копадзе бошқармоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг