Одамлар эртага эмас, бугун ҳаётдан мамнун бўлиб яшаши керак

17:00 23 Апрель 2020 Иқтисодиёт
1654 0

“Халқ сўзи ONLINE”

Бу борада аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш — устувор вазифамиз

Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиш қийин. Тараққиёт шиддати туфайли ушбу ресурсга бўлган талаб тобора ортиб боряпти. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда барча истеъмолчиларни зарур электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Соҳага бўлган эътибор, айниқса, охирги 3 йилда янада кучайганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Яширишнинг ҳожати йўқ, яқин-яқингача аксарият жойларда, олис қишлоқ ва маҳаллаларда таъминотда тинимсиз узилишлар кузатилар, бундай ҳолат ҳатто кундуз кунлари ҳам рўй берарди. Одамлар ноиложликдан кунига 1-1,5 соат чироқ ёниб туришига кўникиб ҳам қолганди. Лекин аслида ҳозирги замонда бундай шароитни ҳазм қилиш осон эмас. Шу боис, табиийки, эътирозлар кўпаярди.

Ҳозир-чи? Эндиликда нафақат пойтахтимиз, вилоят, туман марказлари, балки чекка-чекка манзилларда ҳам чироқ бор, ёруғлик бор. Масалан, Андижон вилоятида ҳам истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида катта қадамлар ташланди. Келинг, шу ҳақда кенгроқ тўхталиб ўтсак.

Паст кучланишли тармоқлар модернизация қилинмоқда

Бу борада гап кетганда, аввало, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қуриш дастури тўғрисида”ги қарори, шунингдек, соҳа ривожига доир бошқа бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурларни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

Шулар асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишлари жадал олиб бориляпти. Жумладан, бизнинг вилоятимизда ҳам бу борада кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

“Халқ сўзи ONLINE”

Аниқ рақамларни келтирадиган бўлсак, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 1034,5 млн. кВт. соат, хусусан, аҳолига 618,8 млн. кВт. соат ва улгуржи истеъмолчиларга 415,6 млн. кВт. соат. электр энергияси етказиб берилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 79,3 млн. кВт. соатга ёки 7,7 фоизга кўп.

Ўз навбатида, паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш дастури доирасида шу йилнинг ўтган даври мобайнида 130,8 километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда 53 дона трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Ушбу мақсадлар учун 8309 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Бу борада ҳали қиладиган ишларимиз ҳам кўп, муаммолар ҳам йўқ эмас. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда 2 та подстанцияга қўшимча кучланишли трансформаторлар ўрнатамиз. Қолаверса, Андижон туманидаги “Охунбобоев”, Избоскандаги “Пахтакор”, Асакадаги “Файзобод” ва бошқа туманлардаги мавжуд подстанциядаги трансформаторларни юқори кучланишли, ундан-да қувватлисига алмаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Хўжаобод тумани учун янги қурилаётган “Хидирша” подстанциясига ўрнатилган 10 000 кВА қувватли ҳамда “Камолот” подстанциясига Т-2 сифатида ўрнатилган 10 000 кВА қувватли трансформаторларни ишга тушириш мўлжалланган.

Кейинги йилларда мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимизни жуда мамнун қиляпти. Бунда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари ижроси муҳим ўрин тутмоқда. Ушбу лойиҳалар, том маънода, одамларнинг бугунги ҳаётини яхшилаб, эртанги кунга ишончини оширмоқда, десак, муболаға бўлмайди.

Мазкур дастурлар доирасида вилоятимизда қўшимча равишда 86,6 километр узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари, 47 та трансформатор пунктида реконструкция қилиш, янгиларини қуриш, шунингдек, 72,7 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи ва олтмишдан ортиқ трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Пировардида эса 18 минг 500 дан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти янада яхшиланади.

Бугун қай ҳудудга борманг, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Ҳозирги эпидемия шароитида ҳам ҳаёт тўхтаб қолган эмас, аксинча, шиддат билан давом этяпти. Барча ўз соҳаси бўйича фаолият юритмоқда. Кимдир онлайн, яна бошқаси ўз иш жойида. Бизнинг соҳада эса, бундай шароитда икки масъулият талаб қилинади. Шунга ҳаракат қилиняпти ва эришиляпти ҳам.

Мисол учун, бу йил олдимизда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги арзонлаштирилган уй-жойлар, кўп қаватли арзон турар-жойлар, хизмат уйлари, ҳарбийлар ва профилактика инспекторларига қурилган уй-жойларнинг ташқи электр таъминоти учун жами 11,4 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 20 дона трансформатор пунктини янгидан қуришдек улкан ишлар турибди. Истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун 1585,13 километр электр узатиш тармоқлари, 581 та трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаймиз.

Айни пайтда Хўжаобод тумани Электр таъминоти корхонаси (ЭТК) ҳудудида умумий қиймати 2 миллиард сўмлик темир-бетон танячлар ишлаб чиқариш заводини қуриш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Умуман, юқорида режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун маблағ аялаётгани ҳам йўқ. Бу мақсадларда 143,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Натижада 260 та маҳалла фуқаролар йиғини, 245 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 410 та ижтимоий соҳа ҳамда 2005 та тадбиркорлик субъектининг электр таъминоти янада яхшиланади.

Демак, ҳамма-ҳамма саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Зеро, одамлар эртага эмас, бугун ҳаётдан мамнун бўлиб яшашлари керак.

Президент ташрифидан сўнг...

Давлатимиз раҳбари қайси вилоятга ташриф буюрмасин, албатта, ҳудуд фаоллари билан учрашади, аҳолини қийнаётган муаммоларга, ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратади. Шу жумладан, истеъмолчиларни зарур электр ресурслари билан таъминлаш масаласи ҳам четда қолмайди.

Президентимиз ўтган йилнинг май ойида вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бунёдкорлик ва бошқа кенг кўламли ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга келдилар. Вилоят фаоллари, барча мутасадди-ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда мавжуд муаммолар ечими ва истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича зарур кўрсатма ҳамда топшириқлар бердилар.

“Халқ сўзи ONLINE”

Ўшанда Хўжаобод тумани истеъмолчиларини, шу жумладан, “Хидирша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хонадонларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида аниқ таклиф киритиб, уни амалга ошириш, шунингдек, 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўплаб электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш бўйича аниқ вазифалар юклатилганди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бор куч ва имконият сафарбар этилди. Натижада тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Хидирша” МФЙдаги электр таъминотини яхшилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди. Шундан сўнг, ушбу манзилда 110/10 кВ кучланишли иккита трансформатор 16000 кВА подстанция қуриш учун ер майдонлари ажратилди. Бугунги кунга қадар “Электрқишлоққурилиш” АЖ томонидан подстанция ҳудуди тайёрланиб, атрофи девор билан ўралди.

Подстанциянинг 110/10 кВ жиҳозлари учун ерлаш тизими монтаж қилиниб, 5 дона 110 кВ темир-бетон таянч, 4 дона 110 кВ порталлар ва 1 дона очиқ тақсимлаш қурилмалари учун яшин қайтаргич темир-бетон таянчи ўрнатилди. Бундан ташқари, икки дона металл таянч олиб келинди ва унинг биттаси ўрнатилиб, иккинчиси эса ўрнатиш учун йиғиб қўйилди. Подстанциянинг ички майдони тўлиқ шебен тошлари билан қопланди.

Бундан ташқари, 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 978,0 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи, 350 та трансформатор, худди шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 280,8 километр электр узатиш тармоғи ҳамда 170 та трансформатор пункти капитал таъмирланди.

АСКУЭ тизимининг афзалликлари нимада?

Кейинги йилларда Андижон вилоятида ҳам элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимини жoрий этиш ишлaри (EEҲO вa НҚAТ) бoсқичмa-бoсқич, рeжa aсoсидa oлиб бoриляпти.

Биргина шу йилнинг ўтган даври мобайнида 36 мингдан ортиқ маиший истеъмолчилар ана шу тизимга мос келувчи ҳисоблагичлар билан таъминланди. Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хўш, АСКУЭ тизимининг афзалликлари нимада? Айтиш жоизки, истeъмoлчилaр элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимигa улaнгaндaн сўнг истeъмoлчи вa элeктр тaъминoти кoрxoнaси ўртaсидa бир қaтoр қулaйликлaр ярaтилади.

Xусусaн, истeъмoлчи тoмoнидaн сарфланган элeктр энeргияси учун тўлoвлaрни oлдиндaн aмaлгa oшириш, элeктр энeргияси истeъмoли вa тexник йўқoтишлaр нaзoрaтини oлиб бoришда қўл келади. Қолаверса, бу тизим орқали аҳолигa узлуксиз вa сифaтли элeктр энeргиясини eткaзиб бeриш билан бирга, рeжaли вa aвaриявий ўчишлaр ҳaқидa истeъмoлчилaрни oлдиндaн oгoҳлaнтириш мумкин.

Қaрздoр истeъмoлчилaрни яккa тaртибдa тaрмoқдaн aжрaтиш ҳaмдa тaрмoқдa мeъёридaн юқoри кучлaниш пaйдo бўлгaндa эса истeъмoлчилaрнинг элeктр жиҳoзлaрини ҳимoялaш имкoниятини беради. 

“Халқ сўзи ONLINE”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳисoблaгич ўрнaтилиб тизимгa улaнгaч, кoдлaр киритилиб, ҳисoб-рaқaм oчилaди вa истeъмoлчилaргa “СМС-xaбaр” oрқaли бaрчa мaълумoт aвтoмaтик eткaзиб бeрилaди. Истeъмoлчилaр мoбиль тeлeфoн oрқaли тўлoвлaрни oнлaйн рeжимидa aмaлгa oшириш вa “шaxсий кaбинeт” ёрдамида қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш ва кeрaкли мaълумoтлaрни oлиш имкoниятигa эгa бўлaди.

Ҳозирда вилоятнинг барча тумaнлaридa истeъмoлчилaр ҳисоблагичларини элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимидa ишлaйдигaн элeктр ҳисoблaгичлaригa aлмaштириш ишлaри 30 фоиздан ортган. Бу тадбирларни босқичма-босқич якунига етказиш кўзда тутилган.

Шуниси диққатга моликки, мазкур зaмoнaвий элeктр ҳисoблaгичлaр истeъмoлчилaргa “Ҳудудий элeктр тaрмoқлaри” AЖ мaблaғлaри эвaзигa бeпул ўрнaтиб бeрилмoқдa. Бундан аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари жуда мамнун. Бизнинг бош мақсадимиз ҳам аслида шу — қилаётган ишларимиз билан халқни хурсанд қилиш, улар манфаатини ўйлаб, яхши яшашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ўз навбатида, узлуксиз электр энергияси билан таъминлашдан иборатдир.

Ҳам маблағ иқтисод қилинди, ҳам янги иш ўринлари яратилди

Яна бир муҳим жиҳат. Ўтган йили “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти қошида траверс ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи ташкил қилинган эди.

Аммо юртимизда коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин даврида цех фаолияти тўхтатилган эди. Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишлаб чиқариш субъектлари фаолиятини қайта тиклаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шулардан келиб чиқиб, жамиятимиз томонидан бу ерда ишлаб чиқариш жараёни қайта йўлга қўйилди. Албатта, бунда карантин ва инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилиняпти. Ишчи-ходимлар махсус ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар, антисептик воситалар билан таъминланди. Цехда вақти-вақти билан дезинфекция ишлари ҳам ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу цехда 12 турдаги сифатли темир қурилмалар тайёрланмоқда. Вилоят электр таъминоти тизимида ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёж асосан шу ерда ишлаб чиқарилаётган қурилмалар ҳисобига қопланмоқда. Қолаверса, бу корхонамизга маълум миқдордаги маблағни иқтисод қилиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга, бу ерда электр тармоқлари тизими иш жараёнида кенг фойдаланиладиган ускуналар, яъни ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 ва бошқа турдаги темир қурилмалар тайёрланади. Қурилмаларни тайёрлашда замонавий токарлик дастгоҳларидан ҳам самарали фойдаланилаётгани уларнинг сифатли ҳамда белгиланган меъёрлар асосида бўлишини таъминлаяпти.

Аниқ мисоллар билан айтадиган бўлсак, ўтган давр давомида цехда умумий қиймати 50,9 миллион сўмлик 1540 дона траверс тайёрланди. Бунинг натижасида корхона томонидан 53,3 миллион сўм миқдоридаги маблағ иқтисод қилинди.

Биз бундан кейин ҳам зиммамиздаги барча вазифаларни талаб даражасида бажариш учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз.

Аҳаджон ЖЎРАЕВ, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер