Одамийлик намунаси
Халқимизнинг эътибори, Президентимизнинг ғамхўрлиги бизни ҳамиша ҳаётга руҳлантириб туради. Бугунги осойишта кунларда хизматларимиз борлигидан ғурурланиб юрамиз.
Урушда алоқачи бўлиб, Австрия остонасига қадар бўлган жангларда қатнашдим. Оловли жанггоҳларда қанчадан-қанча сафдошларимизнинг жисми қолиб кетди. Халқимиз уларнинг хотирасини доимо эъзозлаши, урушдан омон қайтганларга эҳтиром кўрсатиши эса юксак одамийлик намунасидир. Бу йил ҳам байрам арафасида Юртбошимизнинг пул мукофоти, табрик хати ва қимматли совғасини олиб, урушнинг қалбимизда қолдирган жароҳатлари битгандай, дардларимиз аригандек бўлди. Жуда хурсандмиз.
Галина ЖУРАВЛЁВА,
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
Самарқанд шаҳри
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг